Чемпионлар лигаси умумий босқичидан ўрин олган 3-тур баҳсида «ПСЖ» «Байер»ни йирик — 7:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу натижа Луис Энрике шогирдлари учун тарихий аҳамият касб этди.
Statsdufoot хабарига кўра, парижликлар 2025 календарь йил давомида Чемпионлар лигасида жами 39 та гол урган бўлиб, бу билан улар «Манчестер Юнайтед»нинг 2002 йилдаги (38 гол) натижасини янгилади. Шу билан бирга, «ПСЖ» жорий йилда евротурнир доирасида яна учта учрашув ўтказиши кутилмоқда — рақиблар «Бавария», «Тоттенхэм» ва «Атлетик» (Бильбао).
Учта ўйиндан сўнг французлар умумий босқич жадвалида 9 очко билан биринчи ўринда бормоқда.
Чемпионлар лигаси. Умумий босқич. 3-тур
21 октябрь 2025 йил, сешанба. Леверкузен, Германия.
«Байер» — «ПСЖ» — 2:7
Голлар: Пачо, 7 — 0:1. Гарсия, 38 — 1:1. Дуэ, 41 — 1:2. Кварацхелия, 44 — 1:3. Дуэ, 45+3 — 1:4. Мендеш, 50 — 1:5. Гарсия, 54 — 2:5. Дембеле, 66 — 2:6. Витинья, 90 — 2:7.
Четлатишлар: Андрих (31) — «Байер», Забарний (37) — «ПСЖ».