Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"ПСЖ" бош мураббийи: "Барселона"га қарши ўйнаш оғриқли бўлади"

"ПСЖ" бош мураббийи: "Барселона"га қарши ўйнаш оғриқли бўлади"

Чемпионлар лигасининг умумий босқичида "ПСЖ" сафарда "Барселона"га қарши баҳс олиб боради. Бу борада ўз вақтида "Барселона" шарафини ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида ҳимоя қилган парижликлар бош мураббийи Луис Энрике изоҳ берди.

"Мен учун бу ҳам ижобий, ҳам салбий туйғу. Қайтиш - бу ажойиб, ахир бу менинг уйим. Шу билан бирга, чин юракдан айтадиган бўлсам, менга бошқа ҳар қандай клубдан кўра кўпроқ ёрдам берган клубга қарши ўйнаш мен учун оғриқли бўлади. Мен бу ўйиндан норозиман. Буни тушунтириш қийин," - деди Энрике матбуот анжуманида.

"Барселона" ва "ПСЖ"нинг айнан қачон тўқнаш келиши ҳозирча номаълум. Жадвал шанба куни эълон қилинади.

Киритилди: 09:00 30.08.2025. Ўқилди: 820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!