Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"ПСЖ" аср трансферини амалга оширмоқчи: Ямал учун 350 миллион евро тайёр!

"ПСЖ" аср трансферини амалга оширмоқчи: Ямал учун 350 миллион евро тайёр!

Каталониянинг "Барселона" клуби испаниялик вингери Ламин Ямал "ПСЖ" эътиборида бўлиб турибди. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.

Манбага кўра, Париж гранди 18 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи ва 350 миллион евролик таклиф тайёрламоқда. "ПСЖ" Ламинга аср трансфери сифатида қарамоқда.

Жорий мавсумда Ламин Ямал клуб миқёсида барча мусобақаларда еттита ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва бешта голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди. Transfermarkt веб-портали футболчининг нархини 200 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:08 24.10.2025. Ўқилди: 805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!