Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроилда футбол учрашуви тартибсизликларига айланиб кетди

Исроилда футбол учрашуви тартибсизликларига айланиб кетди

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, Тел-Авивда “Маккаби” ва “Хапоел” жамоалари ўртасидаги дерби бошланганидан кўп ўтмай тўхтатилган, чунки мухлислар майдонга тутун гранаталари ва петардалар улоқтиришган.

Ўйин бекор қилингани эълон қилиниши билан мухлислар ўртасида муштлашувлар бошланиб кетган, тўсиқлар бузилиб, полиция ходимларига турли буюмлар отилган.

Тартибсизликлар тез орада “Блумфилд” стадионидан ташқарига ёйилган: мухлислар арена атрофида дўкон витриналарини синдиришган, ахлат қутиларини ёқиб, тўсиқларни ағдариб ташлашган.

Полиция маълумотларига кўра, тартибсизликлар вақтида 37 нафар мухлис ва 5 нафар полициячи жароҳат олган, 40 киши ҳибсга олинган.

Киритилди: 15:22 20.10.2025. Ўқилди: 999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!