Феликс Цвайер "ПСЖ" ва "Арсенал"нинг Чемпионлар лигасидаги жавоб ўйинига тайинланди.
Германиялик ҳакам 7 май куни Парижда бўлиб ўтадиган жамоаларнинг иккинчи ярим финал ўйинини бошқариб боради.
Лайнсменлар - Роберт Кемптер ва Кристиан Диц, тўртинчи ҳакам - Харм Осмерс.
VAR'га ҳакам Бастьян Данкерт масъул бўлади, унинг ёрдамчиси - Беньямин Бранд.
Биринчи ўйин парижликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.