Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Психоонкология нима?

Психоонкология нима?

Психоонкология – мультидисциплинар йўналиш бўлиб, психология, онкология ва социологиядан тузилган ва бугунги кунда онкологиянинг бўлими сифатида ривожланиб келмоқда. Бу йўналиш онкологик касалликларнинг бемор руҳиятига таъсири, бемордаги руҳий бузилишларнинг онкологик касалликлар пайдо бўлиши ва ривожланишига таъсирини ўрганади. Шунингдек, кимётерапия, нур терапияси, плацебо терапия, ноцебо терапия олаётган беморлар руҳиятини ўрганади.

Психоонкологиянинг тадқиқ доираси саратон касаллигини даволашдан ташқари, беморнинг турмуш тарзи, касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, руҳий  ва ижтимоий аспектларни ўрганишни ўз ичига олади.

Маълумотларга кўра, онкологик касалликлар билан оғриган беморлар кўпинча коморбид (асосий касалликка қўшимча) руҳий бузилишлардан азият чекади. 10-25% беморларда депрессия, 15-28% беморларда қўзғалувчанлик ривожланади. 

Саратон билан оғриган беморларда депрессив ҳолат борлиги уларнинг ҳаётини бироз қисқартиради. Бу ўзига бўлган ғамхўрликни йўқлиги билан боғлиқ. Психотерапия беморларни даволанишга рағбатлантиради. Текширувларда сут бези метастатик (тарқалган) саратонида ўтказилган психотерапия беморларни ҳаётини ўртача 18 ойга чўзганлиги аниқланган.

Киритилди: 22:24 11.09.2019. Ўқилди: 2871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!