Фармон (ПФ-65-сон, 10.04.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, Ички ишлар вазирига қуйидаги рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқлари берилди:
—пробацияни амалга оширишга кўмаклашган давлат органларининг, муассасаларининг ва ташкилотларининг ходимларини, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳамда фуқароларни рағбатлантириш;
—жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ички ишлар органлари ходимларини лавозим маошининг 1 бараваригача бўлган миқдорда бир марталик мукофот билан рағбатлантириш.