Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Приморск ва Усть-Луга портларидаги ҳаракат аввалги даражасига қайтди — NATO

Приморск ва Усть-Луга портларидаги ҳаракат аввалги даражасига қайтди — NATO

Россиянинг Приморск ва Усть-Луга портлари орқали ўтаётган танкерлар сони Украинанинг дрон ҳужумларидан олдинги кўрсаткичларга тенглашди. Бу ҳақда NATO тезкор кучлари қўмондони, контр-адмирал Мэрилу Ингэм маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Фин қўлтиғида ҳар куни нефт ва нефт маҳсулотлари ортилган бир нечта кемалар ҳаракатланмоқда, яна ўнлаб танкерлар эса юклаш навбатини кутиб турибди.

Март ойининг охирги икки ҳафтасида ушбу портларга қилинган ҳужумлар инфратузилмага жиддий зарар етказган эди. Хусусан, Усть-Луга портига 10 кун ичида камида бешта зарба берилган. Натижада ҳар икки порт камида икки ҳафта давомида нефт жўнатиш имкониятидан маҳрум бўлган эди. Эндиликда уларнинг иши тўлиқ тиклангани айтилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:39. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!