Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Приморск ўлкасида йўлбарс одамни ғажиб ташлади

Приморск ўлкасида йўлбарс одамни ғажиб ташлади

Приморск ўлкасининг Далнереченский туманида Зимники қишлоғи яқинида тунда балиқ овлаган эркак Амур йўлбарси ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда "Амур тигери" маркази маълум қилди.

"14 январь куни эрталаб ов инспекциясига Далнереченский муниципал туманида, Зимники қишлоғи ҳудудида йўлбарс одамга ҳужум қилгани ҳақида хабар келиб тушди. Овчилик инспекцияси ва полиция ходимлари тезда воқеа жойига етиб боришди. Афсуски, воқеа жойида одам жасади ва йўлбарс излари аниқланди", - деди вилоят ўрмон хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳайвонот дунёси ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Филипп Шутов.

Ҳозирда ҳайвоннинг тажовузкор хатти-ҳаракати сабаблари аниқланмоқда.

Бир кун аввал Приморе губернатори Олег Кожемяко минтақадаги аҳоли пунктларига келаётган йўлбарслар сони кўпайгани, уларнинг уй ҳайвонлари ва чорва молларига ҳужум қилиш ҳолатлари кузатилгани ҳақида хабар берган эди.

"Мутахассисларнинг фикрича, Африка чўчқа безгаги эпидемияси туфайли ёввойи чўчқалар сони кескин камайгани сабаб бўлмоқда. Бундай шароитда йўлбарслар аҳоли гавжум ҳудудларга бориб, озиқ-овқат излайди", - деди вилоят раҳбари.

Киритилди: 10:35 14.01.2025. Ўқилди: 1600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!