Бугун 24 сентябрь, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Президентнинг 17 ёшли набираси ўзидан 13 ёш катта севгилисига турмушга чиқмоқда

Президентнинг 17 ёшли набираси ўзидан 13 ёш катта севгилисига турмушга чиқмоқда

Россия Федерациясининг собиқ президенти Борис Ельциннинг 17 ёшли невараси Мария Юмашева "Локомотив" ҳужумчиси, россиялик футболчи Федор Смоловга турмушга чиқмоқда, деб хабар беради 7days.ru.

“30 ёшли футболчи Борис Ельциннинг набираси билан бўлган муносабатини тасдиқлаганидан бир неча кун ўтгач, маълум бўлдики, уларнинг муносабатлари кеча ёки бир йил олдин бошланмаган. Спортчи қизнинг ўсиб-улғайишини сабр билан кутган ва унга ўз таклифини билдирганидан кейин ҳис-туйғуларини очиқчасига тан олган”, дейди манба.

Ҳозирда эса Федор ва Мария бир неча ҳафтадан буён Кариб денгизида бўлиб, таътил фотосуратлари билан бўлишишмоқда.

Жуфтлик келгуси йил Мария 18 ёшга тўлганида тўй қилишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 22:45 16.01.2020. Ўқилди: 8623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!