Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Президентимиз боғча тарбиячилари учун муҳим янгилик эълон қилди

Президентимиз боғча тарбиячилари учун муҳим янгилик эълон қилди

Мамлакатимиз Президенти мактабгача таълим соҳаси ва боғча тарбиячилари учун қатор муҳим янгиликларни маълум қилди.

Ҳозирда 7 мингдан ортиқ давлат боғчаларида 120 мингга яқин педагог фаолият юритмоқда. Бироқ уларнинг атиги 34 фоизи олий маълумотга эга. Бу эса тарбиячиларнинг маошидаги фарққа ҳам таъсир кўрсатмоқда, чунки тоифа олиши учун олийгоҳ дипломи талаб этилади.

Шу сабабли давлат ва хусусий боғча тарбиячиларини ишдан ажралмаган ҳолда олийгоҳларда ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Режага кўра, ҳар йили 10 мингдан зиёд тарбиячи олий маълумотли бўлиши таъминланади.

Яна бир муҳим янгилик сифатида, ҳар бир вилоятда Президент мактаблари каби “Янги авлод” боғчалари ташкил этилади. У ерда тарбиячилар илғор педагогик технологиялар ва замонавий методикаларни ўрганади.

Энг муҳими, мазкур марказлар нафақат давлат, балки хусусий боғча тарбиячилари учун ҳам очиқ бўлиб, улар доимо билим ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 14:14 15.09.2025. Ўқилди: 793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!