Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Президент Зеленский, сизга бўлган ҳурматимга қарамай, бизни таъқиб қилишни бас қилинг”

"Президент Зеленский, сизга бўлган ҳурматимга қарамай, бизни таъқиб қилишни бас қилинг”

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Владимир Зеленскийни унинг Венгрия дронлари тўғрисидаги баёнотларига жавобан Будапештни таъқиб қилишни бас қилишга чақирди.

“Венгрия НАТО ва ЕИ аъзосидир. Бу икки ташкилот қўлловисиз Украина аллақачон парчаланиб кетган бўларди. Президент Зеленский, сизга бўлган ҳурматимга қарамай, бизни таъқиб қилишни бас қилинг”, - дея ёзди Орбан ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

26 сентябрь куни Зеленский Венгрия Украина ҳаво майдонини бузгани ҳақида маълум қилганди. Венгрия ТИВ раҳбари Петер Сийярто бу баёнотга жавобан “Зеленский Венгрияга қарши кайфиятдан ақлдан озганини” айтди

Киев ва Будапешт муносабатлари таранглигича қолмоқда. Венгрия ҳукумати Украинанинг шошма-шошарлик билан Европа Иттифоқига аъзо бўлишига йўл қўймаслигини маълум қилган, чунки бу Европа иқтисодиётини барбод қилади ва Россия билан бевосита қуролли тўқнашувга олиб келади.

Киритилди: 22:25 28.09.2025. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!