Пригожиннинг исёни Си Жинпинни Хитой армияси раҳбариятида тозалаш ишларини бошлашга ундади — The Wall Street Journal.
ХХР раиси Си Жинпин Россияда “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин исён кўтаришга уринганидан сўнг Хитой армиясида янги тозалашлар тўлқинини бошлади, деб ёзади нашр манбаларга таяниб.
WSJ суҳбатдошларига кўра, Москванинг Украина устидан тезкор ғалабага эриша олмагани, сўнгра Пригожин исёнини ҳам тезда бостира олмагани Си Жинпинда Хитой қуролли кучларни кенг кўламли модернизация қилиш ва уни назоратини кучайтириш фикрини юзага келтирган.
Мақолада айтилишича, Хитой жанговар салоҳиятига путур етказаётган коррупциядан хавотирланган Си Жинпин "агар ҳарбий техника мутлақ сиёсий садоқат билан мустаҳкамланмаган бўлса, унинг ўзи мудофаани таъминлаш учун етарли эмас", деган хулосага келган.