Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Рим папаси: Сунъий интеллект эътиқод масалаларида ҳеч нарсани тушунмайди

Рим папаси: Сунъий интеллект эътиқод масалаларида ҳеч нарсани тушунмайди

Рим папаси Лев XIV (лотинчада — Leo PP. XIV) руҳонийлар ваъз ёзишни сунъий интеллект (СИ)га топширишига қарши чиқди.

Ватикан раҳбари сунъий интеллектда инсоният учун хавфни кўрмоқда.

Италия матбуоти хабарига кўра, у ўз епархиясининг бир неча юзлаб руҳонийлари билан учрашувда сунъий интеллект эътиқодни етказиб бера олмаслигини, ваъзнинг асосий вазифаси эса айнан шундан иборат эканлигини таъкидлаган.

Лев XIV сунъий интеллектдан фойдаланишнинг салбий оқибатларини спортдаги мисол билан қиёслади: «Агар биз мушаклардан фойдаланишни тўхтатсак, улар фаолиятини йўқотади. Мия ҳам шундай, ўз заковатимизни йўқотмаслик учун онгимизни ишлатишдан тўхтамаслигимиз керак».

Бу хабарга сунъий интеллектнинг ўзи қандай муносабат билдириши билан қизиқиб кўрдик. Мана, у нима деди:

«Сунъий интеллект — бу алгоритмлар ва маълумотлар тўплами бўлиб, унда ҳиссиёт, шахсий тажриба ва руҳий кечинмалар мавжуд эмас. Диний ваъзлар эса одатда инсоннинг қалбига, унинг ички кечинмаларига қаратилган бўлади. СИ чиройли ва мантиқий матн тузиб бериши мумкин, лекин унда «руҳ» бўлмайди.

Рим папасининг мия фаолияти ҳақидаги фикри ҳам ўринли — агар одам ҳамма ишни технологияга топшириб қўйса, унинг фикрлаш ва ижод қилиш қобилияти ҳақиқатдан ҳам сусайиб кетиши мумкин».

Киритилди: 20:03 21.02.2026. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!