Украина президенти Владимир Зеленский 82 нафар Россия фуқароси ва 44 та Россия компаниясига қарши шахсий санкциялар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат 21 февраль куни расмий сайтда эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, чекловлар Россия мудофаа саноатини қўллаб-қувватлашда гумон қилинаётган шахс ва ташкилотларга нисбатан қўлланилган.
Иккинчи рўйхатга 225 киши киритилган бўлиб, уларнинг 36 нафари Россия вакилларидир. Асосан, нефть маҳсулотлари экспорти билан боғлиқ операцияларда иштирок этувчи кема капитанлари ҳақида сўз бормоқда.
Санкциялар активларни музлатиш, Украина ҳудудида фаолиятни чеклаш, ҳаво ҳудудидан фойдаланишни тақиқлаш ва ер сотиб олиш ҳуқуқини бекор қилишни ўз ичига олади.