Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Президент Ўзбекистон педагогларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан муборакбод этди

Президент Ўзбекистон педагогларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан муборакбод этди

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, муаллимнинг обрў-эътибори – бу аввало миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътиборидир.

Шу боис кейинги йилларда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

“Сиз, азиз устоз ва мураббийлар бугун мана шундай ўта масъулиятли жабҳада том маънода тарихий миссияни адо этмоқдасиз. Чунки, Ватан ва халқ манфаати учун мардона курашадиган, ўзининг қатъий ҳаётий позициясига эга, ҳеч кимдан кам бўлмаган ёшларни тарбиялаш – ҳақиқатан ҳам ғоят эзгу ва улуғ вазифадир. Барчангизга шу шарафли йўлда олиб бораётган олижаноб фаолиятингизда ва шахсий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман”, - дейилади табрикда.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида нишонланади.

Киритилди: 20:42 29.09.2022. Ўқилди: 2342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!