Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Президент ўқитувчилар учун янги имтиёзларни жорий этди

Президент ўқитувчилар учун янги имтиёзларни жорий этди

Ўзбекистон Президенти педагоглар меҳнатини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг моддий ҳамда ижтимоий ҳолатини яхшилаш мақсадида қатор янги имтиёз ва имкониятларни белгилаб берди.

Янги қарорга кўра:

  • 15 йиллик стажга эга олий тоифали педагоглар ипотека учун бошланғич бадалнинг 25 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

  • Педагогларнинг фарзандлари давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олса, контракт тўловига 30 фоизлик чегирма берилади.

  • Ўқитувчиларга компьютер хариди учун 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.

  • Келаси йилдан педагоглар давлат хизматлари учун тўловларни ярим нархда амалга оширади.

  • Бошланғич синф ўқитувчилари учун миллий сертификат тизими йўлга қўйилади. Сертификат олган муаллимларга ҳар ойлик маошига 15 фоиз устама тўланади.

  • Имтиёзли диплом билан битирган бакалаврлар мактабга ишга кирса — 2-тоифа, магистр бўлса — 1-тоифа берилади.

  • ТОП-300 олийгоҳга ўқишга кирган педагоглар учун 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити тақдим этилади.

  • ТОП-100 мактаб ва боғча, 20 та техникум ҳамда ТОП-10 олийгоҳ педагоглари йилига бир марта ички авиарейс ва поезд чипталарига 15–20 фоиз чегирма олиш имкониятига эга бўлади.

Мазкур ислоҳотлар таълим сифатини ошириш, педагогларнинг нуфузини юксалтириш ва уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!