🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев 15-октябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида бўлиб, Шота Руставели кўчасида амалга оширилган реконструкция ишларини кўздан кечирди.
Йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва транспорт ҳаракатини қулай ташкил этиш — пойтахт учун энг долзарб йўналишлардан биридир. Шу мақсадда Миробод кўчасидан Чоштепа кўчасигача бўлган қарийб 7 километр йўл тўлиқ реконструкция қилинди.
Эндиликда:
10 йўлакдан 6 таси автомобиллар ҳаракати учун,
2 таси BRT тизимига асосланган автобус йўналишлари,
яна 2 таси тўхташ жойлари сифатида ажратилган.
Президентимиз йўналишда автобусда ҳаракатланиб, яратилган қулайликларни кўздан кечирди ҳамда йўловчилар билан самимий суҳбатлашди.
🚍 Тошкентда илк бор халқаро тажрибага асосланган ажратилган автобус йўлаги (BRT) тизими жорий этилди. Натижада:
йўловчи оқими соатига 2,5 мингдан 6 минг нафаргача ошди;
кунига 40 мингта автомобиль ўтиш имконияти яратилди;
ўртача тезлик 23 км/соатдан 30 км/соатгача ошди.
Лойиҳа доирасида 21 та янги бекат, 463 та “ақлли” светофор, велосипед йўлаклари, яшил ҳудудлар ва дренаж тизимлари барпо этилди.
🟢 Шунингдек, транспорт тирбандлигини камайтириш ва шаҳарни Янги Тошкент билан боғлаш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилди.
“Агар метро йўллари қурмаганимизда, янги автобуслар олиб келмаганимизда, бугун Тошкентда ҳаракат анча қийин бўларди. Шу сабабли йўлларни тўғрилаяпмиз, жамоат транспортини ривожлантиряпмиз. Бундай ишлар барча шаҳарларимизда давом этади”, – деди Президент.