Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Президент: “Сунъий интеллект иқтисодиётни ривожлантиришда асосий драйверга айланиши керак”

Президент: “Сунъий интеллект иқтисодиётни ривожлантиришда асосий драйверга айланиши керак”

2030 йилга қадар сунъий интеллектга асосланган хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган эди. Бироқ хорижий экспертлар Ўзбекистоннинг бу соҳадаги салоҳиятини 10 миллиард доллар деб баҳоламоқда.

Йиғилишда таъкидланишича, бу кўрсаткичга эришиш учун Рақамли технологиялар вазирлиги янада фаол ишлаши, вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари ҳафтанинг камида бир кунни ушбу соҳани ривожлантиришга бағишлаши шарт.

Президент таъкидлади:

“Ҳамма вазирлар, ҳокимлар чет элга борганида сунъий интеллект иқтисодиёт тармоқларига қандай ҳисса қўшаётганини, аҳоли ва бизнесга қандай енгиллик берayotganини кўряпти. Бизда ҳам шундай қилиш мумкинми? Албатта, мумкин.”

Самарадорликни ошириш имкониятлари

Таъкидланишича, қатор тармоқлардаги корхоналар бизнес жараёнларини рақамлаштириш орқали харажатларини 10 фоизгача камайтирган. Агар суний интеллект ҳам кенг жорий этилса, самарадорлик янада ортиши қайд этилди.

Айрим давлат идоралари бу йўналишда амалий қадамларни бошлаб юборган:

  • Адлия ва солиқ идоралари сунъий интеллект ёрдамида 24/7 режимида ишлайдиган онлайн маслаҳат тизимини ишга туширди.

  • Божхона қўмитаси сунъий интеллект асосида хавфларни бошқариш тизимини жорий этди.

  • Геология соҳасида эса сунъий интеллект ёрдамида видеотаҳлил тизими йўлга қўйилиб, рудалардан олинадиган металл ҳажмини 1–2 фоизга ошириш бўйича лойиҳа тайёрланмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу фақат биргина мис қазиб олиш соҳасидан йилига 20 миллион доллар қўшимча даромад келтиради.

Киритилди: 13:51 21.10.2025. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!