Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Президент Шавкат Мирзиёев Доҳада Қатар Амири билан учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев Доҳада Қатар Амири билан учрашув ўтказди

Доха шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва энергетика соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, транспорт, туризм ва таълим йўналишларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам мулоҳаза юритдилар.

Киритилди: 13:06 04.11.2025. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!