Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин шу кунга қадар Марказий банкни бошқариб келган Мамаризо Нурмуратов ўз лавозимидан олингани хабар қилинган эди.