Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Президент мамлакатда ўтказилган парламент сайловларини "ноқонуний" деб атади

A A A
Президент мамлакатда ўтказилган парламент сайловларини "ноқонуний" деб атади

Грузия президенти Саломе Зурабишвили мамлакатда ўтказилган парламент сайловларини "ноқонуний" деб атади. Бу ҳақда Грузия ОАВлари хабар берди.

Давлат раҳбари фуқароларни норозилик намойишларига чиқишга чақирди.

"Бу сайловларни тан олиш мумкин эмас. Бу Россиянинг бу ерга келишини, Грузиянинг Россияга бўйсунишини тан олиш билан баробар. Сайловлар бутунлай сохталаштирилган ва мен мустақил институт сифатида уларни тан олмайман", - деди Зурабишвили.

Сиёсатчининг фикрича, сайловлар бутунлай сохталаштирилган.

Грузия оммавий ахборот воситалари ёзганидек, Грузиянинг барча тўрт мухолифат партияси парламент сайловлари натижаларини тан олмаяпти.

Президент бундай вазиятда у кўча намойиши форматини қўллаб-қувватлашини маълум қилди ва душанба куни соат 19:00 да ҳаммани Руставели проспектига чиқишга чақирди.

Республика Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси 53 фоиз овоз тўплаган, бу эса партияга ҳукуматни яккахон шакллантириш имконини беради.

Киритилди: 09:14 28.10.2024. Ўқилди: 1894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!