Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги.
Маълум қилинишича, 7 июль куни ўтказилган 1-босқич имтиҳон натижаларини Кембриж таълим ташкилоти режалаштирилган вақтдан олдинроқ эълон қилди. Имтиҳон натижаларини Cambridge Assessment International Education ташкилотининг расмий веб-саҳифаси орқали кўриш мумкин: presidential-schools-pre-selection-results-July-2024
Шунингдек, “portal.piima.uz” сайтининг “Қабул 2024” бўлими “Натижалар” ойнасидан “Президент мактаби натижалари” бўлимида ID рақамни киритиш орқали ҳам натижаларни билиш мумкин: https://portal.piima.uz/page/ps1