Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Президент: Мактаб ўқувчилари олган халқаро сертификатлар якуний имтиҳонларда тан олинади

Президент: Мактаб ўқувчилари олган халқаро сертификатлар якуний имтиҳонларда тан олинади

Президентимиз таълим соҳаси ва ёшларнинг ютуқлари ҳақида сўз юритар экан, ҳар йили ўн минглаб мактаб ўқувчилари хорижий тил ва фанлар бўйича халқаро сертификатлар олаётганини таъкидлади.

Маълумотга кўра, 2016 йилгача жами 2 минг нафар мактаб ўқувчиси халқаро сертификатга эга бўлган бўлса, ўтган йили фақат хорижий тиллардангина 150 минг ёшларимиз бундай сертификатни қўлга киритган.

Энди эса мазкур сертификатлар мактаблардаги якуний имтиҳонларда ҳам расман эътироф этилади.

Президент ўз нутқида ёш муаллимларнинг фидойилиги ҳақида ҳам тўхталиб, уларнинг илғор тажрибаларини алоҳида қайд этди.

“Бугунги тадбиримизда ўзи ёш бўлишига қарамасдан, юзлаб ўқувчиларимизни юқори марраларга етаклаётган когонлик қизимиз Биллура Икрамова ҳам қатнашяпти. У Буюк Британиянинг топ-200 таликка кирувчи Рединг университетини битириб, йирик идоралар таклифини рад этиб, Ромитаннинг чекка қишлоғида инглиз тилидан дарс бермоқда. Ёки Оксфорд университети докторанти Нодира Набиева эшитиш қобилияти чекланган ўқувчиларга инглиз тилини ўргатиш бўйича инновацион методика яратди. Бу методика Германия ва АҚШда ҳам қўлланилаётгани бизни қувонтиради”, — деди давлат раҳбари.

Президент таълимни бош мақсад сифатида белгилаб, иқтидорли ва фидойи ёш ўқитувчилар сафини кенгайтириш учун ҳар қандай шароит яратишга тайёрлигини таъкидлади.

Киритилди: 14:29 15.09.2025. Ўқилди: 720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!