Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фан олимпиадалари ғолибларига жами 13 млрд сўм пул мукофоти топширилди

Фан олимпиадалари ғолибларига жами 13 млрд сўм пул мукофоти топширилди


2025 йилда ўзбекистонлик ўқувчилар қатор хорижий давлатларда ўтказилган энг нуфузли халқаро олимпиадаларда 13 та медаль (2 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза)ни қўлга киритди.

Хусусан:

  • Бирлашган Араб Амирликларида 96 давлат иштирокида ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида — 2 та олтин, 2 та кумуш;
  • Австралияда 105 давлат иштирокида ўтказилган Халқаро математика олимпиадасида — 4 та кумуш, 1 та бронза;
  • Боливияда 90 дан ортиқ давлат иштирокида ўтказилган Халқаро информатика олимпиадасида — 1 та кумуш, 1 та бронза;
  • Париж шаҳрида 96 та давлат иштирокида ўтказилган Халқаро физика олимпиадасида — 2 та бронза медаллари соҳиби бўлди.

Далер Раҳимов — қарийб 1 млрд 40 млн сўм соҳиби!

Фан олимпиадалари ғолибларига жами 13 млрд сўм пул мукофоти топширилди

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Далер Раҳимов қарийб 1 млрд 40 млн сўм, хусусан:

  • 57-Халқаро кимё олимпиадасининг олтин медали учун — 1 млрд 30 млн сўм;
  • 59-Халқаро Менделеев олимпиадасининг олтин медали учун — 4 млн 944 минг сўм;
  • Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасининг олтин медали учун — 4 млн 944 минг сўм мукофотга эга бўлди.

Миржахон Муҳаммадов ҳам қарийб 1 млрд 40 млн сўм билан тақдирланди

Фан олимпиадалари ғолибларига жами 13 млрд сўм пул мукофоти топширилди

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг яна бир ўқувчиси Миржахон Муҳаммадов ҳам:

  • 57-Халқаро кимё олимпиадасининг олтин медали учун — 1 млрд 30 млн сўм;
  • 59-Халқаро Менделеев олимпиадасининг олтин медали учун — 4 млн 944 минг сўм;
  • Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасининг олтин медали учун — 4 млн 944 минг сўм билан тақдирланди.

Жорий йилда халқаро фан олимпиадалари ғолиблари, уларнинг устозларини тақдирлаш учун давлат бюджетидан жами 12 млрд 424 млн сўмга яқин маблағ ажратилган (2019 йилги 780 млн сўмдан қарийб 17,5 баробарга кўп).

Халқаро олимпиадаларда 13 та, минтақавий олимпиадаларда 138 та медаль

Ўқувчиларимиз халқаро ва минтақавий олимпиадаларда умумий 151 та медалга эга бўлишди. Хусусан:

  • Иорданияда 62 та давлат иштирокида ўтказилган Халқаро инглиз тили олимпиадасида — 7 та кумуш (5 та кубок);
  • Таиландда 50 та давлат иштирокида ўтказилган Халқаро география олимпиадасида — 2 та бронза;
  • Боку шаҳрида 42 та давлат иштирокида ўтказилган Халқаро иқтисод олимпиадасида — 1 та кумуш, 1 та бронза,
  • шунингдек, 14 та минтақавий олимпиадада умумий ҳисобда 138 та (27 та олтин, 41 та кумуш, 70 та бронза) медални қўлга киритди.

Умумий натижа — 210 та медаль, уларнинг 40 таси олтин!

2025 йилда юртимиз ўқувчилари 29 та халқаро олимпиадада муносиб иштирок этди ҳамда жами 210 та медаль (40 та олтин, 78 та кумуш, 92 та бронза)ни қўлга киритди.

Маълумот учун: халқаро фан олимпиадаларида

  • 2019 йилда — 30 та,
  • 2020 йилда — 25 та,
  • 2021 йилда — 45 та,
  • 2022 йилда — 41 та,
  • 2023 йилда — 96 та,
  • 2024 йилда — 128 та медаль қўлга киритилган.

Шунингдек, фан олимпиадалари тарихида янги натижа қайд этилди — Бирлашган Араб Амирликларида бўлган халқаро кимё олимпиадасида — 2 та олтин, Боливияда бўлган халқаро информатика олимпиадасида — илк кумуш.

Фан олимпиадалари ғолибларига жами 13 млрд сўм пул мукофоти топширилди

Ўзбекистонлик ўқувчилар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ал-Хоразмий номидаги Халқаро математика ва информатика олимпиадасида 50 та (7 та олтин, 13 та кумуш, 30 та бронза), Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасида 19 та медаль (6 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза) билан якка пешқадам сифатида тан олинди.

Киритилди: Бугун 14:02. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!