Бугун 10 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Президент икки қизалоқни қутқариш чоғида чўкиб кетган эркакни «Жасорат» медали билан мукофотлади

Президент икки қизалоқни қутқариш чоғида чўкиб кетган эркакни «Жасорат» медали билан мукофотлади

Жорий йил 5 май куни икки нафар вояга етмаган қиз Тошкентдаги Бўрижар каналига тушиб кетгани ва бунга гувоҳ бўлган воқеа жойига яқин ҳудудда яшаб келган Абдуманноп Самиқов дарҳол ёрдамга шошилгани ва иккала қизни қутқариб, бахтга қарши ўзи сувда чўкиб ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов мазкур фожеага эътибор қаратиб, Абдуманноп Самиқовнинг «ҳамиша одамларга яхшилик қиладиган, эл корига ярайдиган ватанпарвар инсон бўлгани»ни эътироф этмоқда.

Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирган ва бугун марҳум Абдуманноп Самиқовни «Жасорат» медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган.

Шунингдек, қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган «Бўрижар» спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиев ҳам «Жасорат» медали билан тақдирланган.

«Бу мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ватан қаҳрамонларига ҳурмат кўрсатиш борасидаги эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди. Кучли ва меҳр-оқибатли жамиятда инсонийлик ҳеч қачон унутилмайди», – деб ёзади Шерзод Асадов.

Киритилди: 17:08 03.06.2025. Ўқилди: 1151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!