Nasdaq электрон биржасида Американинг Tesla компанияси акциялари компания бош директори Илон Маск ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасидаги зиддият фонида 9 фоиздан кўпроққа арзонлашди.
Бу ҳақда савдо платформаси маълумотлари хабар бермоқда.
Тошкент вақти билан 01:55 ҳолатига кўра, компания акциялари 9,08 фоизга тушиб, ҳар бир акция учун 301,91 долларни ташкил қилган. Соат 02:35га келиб котировкалар пасайишни секинлаштирди ва ҳар бир акция учун 302,61 доллардан (-8,87%) сотилди, 03:29га келиб эса нарх 297,91 долларни (-10,28%) ташкил этди.
Аввалроқ Трамп америкалик тадбиркордан ҳафсаласи пир бўлганини айтганди.