Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Права" учун "форма-083/ҳ"ни онлайн олиш имконияти яратилди

"Права" учун "форма-083/ҳ"ни онлайн олиш имконияти яратилди

My.gov.uz да 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш қулайлиги яратилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари маркази хабар бермоқда.

Эндиликда тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларнинг транспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисида бериладиган 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани олиш учун ушбу муассасаларга қайта бориш шарт эмас.

Шунчаки, my.gov.uz орқали "Соғлиқни сақлаш" бўлимидан керакли хизматни танлаб, 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн юклаб олиш кифоя. Маълумотнома унда кўрсатиб ўтилган муддатгача амал қилади.

Хизматдан фойдаланиш бепул ва ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Киритилди: 10:28 26.02.2024. Ўқилди: 3555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!