Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Н.И.” МЧЖ автомактаби устаси И.Х. “В” ва “С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши учун икки нафар фуқарога ушбу МЧЖда ўқув курсини тамомлаганликлари ҳақида сертификат олиб беришини ваъда қилиб, эвазига 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Хива шаҳри бўлими ходимлари ўтказилган тезкор тадбирда “H.A.” МЧЖ автомактаби ходими Х.С. гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали фуқаро А.А.га ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 800 АҚШ доллари ва 2,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.