Италиянинг люкс синфидаги кийим-кечаклар ишлаб чиқарувчиси Prada ўзининг рақобатчиси Versace'ни сотиб олиши мумкин. 30 сентябр, сешанба куни Еврокомиссия 1,24 миллиард евролик келишувни маъқуллади. Унда икки люкс бренднинг бирлашиши Европа бозоридаги рақобатни бузмаслигига баҳо берилган.
Prada шу тариқа Versace брендини Американинг Capri Holdings гуруҳидан сотиб олади, у музокаралар чоғида ҳашаматли товарлар бозоридаги инқироз ва сўнгги ойларда АҚШ импорт божлари ошиши туфайли сезиларли даражада пасайтирилган нархга рози бўлишга мажбур бўлган.
Бирлашиш натижасида йиллик айланмаси 6 миллиард евродан ортиқ бўлган ҳашаматли италян товарлари гуруҳи пайдо бўлади, у француз гигантлари LVMH ва Kering билан рақобатлашади, деб ёзади AFP.
Агентликнинг таъкидлашича, француз гуруҳлари сўнгги йилларда Gucci, Fendi ва Bottega Veneta каби бир қатор италян брендларини сотиб олган.