Янги йил байрами арафасида пойтахтнинг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар берди.
Ярмаркалар жойлашган бозорлар рўйхати:
Бектемир тумани — «Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ,
«Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ
Миробод тумани — «Миробод деҳқон бозори» АЖ
Мирзо Улуғбек тумани — «Наврўз деҳқон бозори» АЖ
Сергели тумани — «Сергели деҳқон бозори» АЖ
Олмазор тумани — «Қора Қамиш деҳқон бозори» АЖ
Учтепа тумани — «Фарҳод деҳқон бозори» АЖ
Шайхонтоҳур тумани — «Эски Жува деҳқон бозори» АЖ
Яшнобод тумани — «Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ
Юнусобод тумани — «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ ва «Олой деҳқон бозори» АЖ
Яккасарой тумани — «Аския деҳқон бозори» АЖ
Чилонзор тумани — »Чилонзор деҳқон бозори» АЖ
«Дам олиш кунлари бозор ҳудудида байрам арафаси маданий дастурларини ташкилллаштириш ҳам режалаштирилган», — дейилади хабарда.
Деҳқон бозорлари Янги йилнинг 1 январь куни ҳам ишлайди.