Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Пойтахтда давом этаётган норозилик намойиши фонида президент мамлакатдан қочиб кетди

Пойтахтда давом этаётган норозилик намойиши фонида президент мамлакатдан қочиб кетди

Мадагаскар президенти Андри Радзуэлина давом этаётган намойишлар туфайли Антананаривони тарк этди.

Бу ҳақда Jeune Afrique манбаларга таяниб хабар берди.

Ҳозирча расмий баёнот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Мадагаскарда 25 сентябрь куни "Z авлоди" ҳаракати томонидан ташкил этилган намойишлар бошланди. Дастлаб намойишчилар сув ва электр энергиясидан фойдаланишни талаб қилишди, шунингдек, Мадагаскардаги соғлиқни сақлаш тизими ҳолати ва коррупция даражасини танқид қилишди. Шундан сўнг намойишчилар президентнинг истеъфосини талаб қила бошладилар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тартибсизликлар натижасида камида 22 киши ҳалок бўлгани ва 100 дан ортиқ жароҳат олгани ҳақида хабар берган, бироқ мамлакат расмийлари бу маълумотни рад этган. 29 сентябрь куни Андри Радзуэлина ҳукуматни истеъфога чиқарди, аммо норозиликлар давом этди. Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, 30 миллионлик Мадагаскар аҳолисининг фақат учдан бир қисми электр энергиясидан фойдаланиш имкониятига эга.

Киритилди: 10:00 12.10.2025. Ўқилди: 1157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!