Илон Маск X ижтимоий тармоғида ЕИ ҳақида кескин фикр билдириб, Европа Иттифоқини тугатиш, суверенитетни эса алоҳида давлатларга қайтариш лозимлигини таъкидлади.
“Шунда ҳукуматлар ўз халқларининг манфаатларини янада самарали ҳимоя қила олади”, — деб ёзди у.
Шунингдек, Маск Европа бюрократиясини танқид қилиб:
“У секин-аста, лекин муқаррар равишда Европани бўғиб қўяпти”, — дея фикр билдирди.