Тошкент метрополитенида йўловчилар сони ўсишда давом этмоқда. 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида пойтахт метроси хизматларидан 225,7 миллион марта фойдаланилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, январь–сентябрь ойларида қайд этилган йўловчи ташиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга ошган.
Бу метрополитен орқали амалга оширилган сафарлар сони бир йил ичида қарийб 20 миллионтага кўпайганини англатади.
Мазкур рақамлар пойтахт жамоат транспорти тизимида метро хизматларига бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатмоқда.