Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Португалиялик машҳур мутахассис ЖЧ-2026 иштирокчисининг янги бош мураббийига айланди

Португалиялик машҳур мутахассис ЖЧ-2026 иштирокчисининг янги бош мураббийига айланди

Гана футбол ассоциацияси ЖЧ-2026 олдидан португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди.

73 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи Ўмон терма жамоаси бўлиб, у ерни шу йилнинг март ойида тарк этган эди. Бунгача Кейруш Қатар, Эрон, Миср, Колумбия, Португалия, ЖАР, Саудия Арабистони ва БАА терма жамоаларини бошқарган. Шунингдек, у Мадриднинг «Реал», Лиссабоннинг «Спортинг» клубларида бош мураббий бўлиб ишлаган ва «Манчестер Юнайтед»да Алекс Фергюсон штабидан жой олган.

Кейруш Гана терма жамоасида Отто Аддони алмаштирди. Аддо ўртоқлик учрашувларида Австрия ва Германиядан қабул қилинган мағлубиятлардан сўнг истеъфога чиқарилган эди.

ЖЧ-2026да Гана терма жамоаси «L» гуруҳида Англия, Хорватия ва Панама билан куч синашади.

Киритилди: Бугун 09:39. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!