Кремл Венгрия мухолифати етакчиси Петер Мадярни парламент сайловларидаги ғалабаси билан табриклашни режалаштирмаяпти. Бу Венгрия дўстона бўлмаган мамлакат экани билан изоҳланади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Биз дўстона бўлмаган давлатларга табриклар юбормаймиз», деди у Юнашев Live дастурига берган шарҳида. «Ва Венгрия дўстона бўлмаган мамлакат; у бизга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлайди».
Песков сайловда ютқазган Бош вазир Виктор Орбан билан дўстона муносабатда бўлганми деган саволга Кремл вакили «улар мулоқотда бўлган» деб жавоб берди.
Бироқ Москва 2022 йилда ғалаба қозонган Орбанни табриклаганди. Шунингдек, АҚШ ҳам Россияга дўстон бўлмаган давлат саналади, 2024 йилги сайловларда ютган Трамп, шахсан Путин табриклаганди.
Песков Россия Венгриянинг янги раҳбарияти билан муносабатларни ўрнатишга тайёрлигини, лекин аввал «мамлакатнинг умумий йўналиши қандай бўлишини» баҳолаб беришини таъкидлади. Унинг айтишича, Москва ва Будапешт ўртасидаги муносабатлар ёмонлашмаслиги мумкин, чунки улар аллақачон паст даражада турибди.
Financial Times хабарига кўра, Европа етакчилари парламент сайловларидан кейин Венгрия сиёсий йўналишида ўзгаришлар бўлишини кутмоқдалар. Нашр манбаларининг таъкидлашича, сайланган бош вазир Мадяр Украинага молиявий ёрдамни тўсиғини олиб ташлаши ва Россияга қарши янги санкциялар пакетига рози бўлиши кутилмоқда.