Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп: Блокадага яқинлашган ҳар қандай Эрон кемаси йўқ қилинади

Трамп: Блокадага яқинлашган ҳар қандай Эрон кемаси йўқ қилинади

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат денгиз блокадаси ҳудудига яқинлашадиган Эрон ҳарбий кемалари «дарҳол йўқ қилиниши» ҳақида огоҳлантирди.

Ушбу баёнот Truth Social орқали эълон қилинди.

«Агар Эроннинг қолган кемалари блокадамизга яқинлашса, улар дарҳол гиёҳванд моддалар контрабандачилари қайиқларига қарши қўлланадиган воситалар билан йўқ қилинади. Тез ва шафқатсиз тарзда», — деди Трамп.

Президентнинг даъвосига кўра, Эроннинг 158 та кемадан иборат денгиз флоти деярли тўлиқ йўқ қилинган ва фақат бир нечта тезкор ҳужум кемалари сақланиб қолган.

Киритилди: 21:40 13.04.2026. Ўқилди: 822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!