Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Португалия жамоаси бўрон сабабли машғулот ва матбуот анжуманини бекор қилди

Португалия жамоаси бўрон сабабли машғулот ва матбуот анжуманини бекор қилди

Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги илк учрашув арафасида режалаштирилган машғулот ва матбуот анжуманини бекор қилди. Бу қарор Флорида штатида кучли ёмғир ва шамол билан келаётган довул хавфи туфайли қабул қилинган.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирокида ва бир вақтнинг ўзида уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтмоқда.

Португалия терма жамоаси 17 июнь куни Хьюстон шаҳрида Конго ДР жамоасига қарши майдонга тушади. Бу учрашув "K" гуруҳининг биринчи туридан ўрин олган.

Ўйин олдидан ўтказилиши керак бўлган матбуот анжуманида жамоа ярим ҳимоячиси Матеуш Нунеш иштирок этиши режалаштирилган эди. Бироқ об-ҳаво кескин ёмонлашгани сабабли журналистлар, терма жамоа вакиллари ҳамда бошқа иштирокчилар хавфсизлик нуқтаи назаридан тезда машғулот майдонини тарк этган.

Манбаларга кўра, Португалия футболчилари режалаштирилган машғулотни бекор қилмаган, фақат уни очиқ майдон ўрнига ёпиқ иншоотда ўтказишга мажбур бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги жаҳон чемпионати 19 июль куни ниҳоясига етади.

Киритилди: Бугун 19:22. Ўқилди: 172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!