Жозе Моуриньо Португалия терма жамоасини бошқармайди.
Аввалроқ, Туркия матбуотида 62 ёшли мутахассис терма жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди - томонлар дастлабки келишувга эришган.
Бироқ Португалия футбол федерациясидаги манба бу маълумотни қатъиян рад этди, деб ёзади Record. Унинг сўзларига кўра, ташкилот Роберто Мартинес билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштирмаяпти ва бошқа мураббийлар билан алоқа ўрнатмаяпти.
Мартинеснинг шартномаси 2026 йилгача амал қилади.