Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Портлашдан талофат кўрган уйларнинг зарари қоплаб бериладиган бўлди

A A A
Портлашдан талофат кўрган уйларнинг зарари қоплаб бериладиган бўлди

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган божхона омборхонасида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди. Айни пайтга қадар берилган маълумотларга кўра, портлаш ва ёнғин оқибатида жароҳатланганлар бор, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, ҳудудддаги қатор хонадонлар ва бошқа объектлар жиддий зарарланган.

Маълум қилинишича, Сергели туманидаги портлаш ва ёнғин бўйича вазият Тошкент ҳокимлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган. Қурувчи массивидаги портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади.

“Моддий зарар 2-3 кун ичида қопланади, бу муаммоларни ҳал қиламиз”, деди фавқулодда ҳодиса жойига етиб келган Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов.

Киритилди: 09:13 28.09.2023. Ўқилди: 1850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!