Сурхондарёда муқаддам пора олишда айбланиб, кейин оқланган ва хизматга тикланган ЙПХ ходими яна пора олишда айбдор деб топилди.
У Бойсун туманидаги ЙПХ масканида пахта ортилган юк машиналарини тўхтатиб, ҳар бирини ўтказиб юбориш учун 100 минг сўмдан пул талаб қилган.
Тезкор тадбирда ходим 41 та машина учун талаб қилинган 4,1 млн сўмнинг 4 млн сўмини олган вақтида ушланган.
Маълум қилинишича, у 2014 йилда ҳам пора олишда айбланиб, 6 йилга қамалган, аммо 2022 йилда Олий суд қарори билан оқланган ва хизматга тикланган.
⚖️ Суд унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 2 йилга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Апелляция суди ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.