Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан жорий йилнинг 17 октябрь куни эълон қилинган ҳукмига мувофиқ Ю. Э. (1974 йилда Андижон вилоятида туғилган, жиноят ишлари бўйича Хонобод туман судининг судьяси лавозимида ишлаган) Жиноят кодекснинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 25,211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 2,5 йил давомида мансаб лавозимларида, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.