АҚШнинг собиқ давлат котиби Ғазо секторида геноцидга учраган аҳоли эмас, балки қурбон сифатида Исроил томонини кўрсатиш кераклигини айтди.
АҚШнинг собиқ давлат котиби Майк Помпео келажакдаги тарих дарсликларида «Ғазо секторидаги қурбонлар ҳақида ёзилмаслигига» ишонч ҳосил қилишни чақирди. У сўзлари хавфсизлик бўйича Исроилда ўтказилган брифингда айтилди.
Помпео таъкидлашича, янги авлод вақт ўтиши билан Ғазодаги Исроил агрессиясини бошқача қабул қилади ва шунинг учун тарихнинг «тўғри» шаклда баён этилишига ишонч ҳосил қилиш зарур. У дарсликларда Ғазо қурбонлари ҳақида гапирилмаслиги кераклигини урғулади.
Тақдимот якунида собиқ давлат котиби болаларга ва невараларга Фаластин можароси бўйича «тўғри» позицияни «ҳар куни, жиддий ва пухта» тушунтириш муҳимлигини айтди.
Бу баёнот мустақил халқаро БМТ комиссияси илгари Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини геноцид деб тан олганига қарамай қилинди. Сентябр ойида эълон қилинган ҳисоботда БМТ экспертлари Исроилни тўрт геноцид ҳаракатида айблади ва яҳудий давлатининг ҳарбий ва сиёсий раҳбарлигини буга ундашда айблади.
2023 йил ноябр ойида, октябр ойидаги Исроил агрессиясидан бир ой ўтиб, Помпео Ғазога қарши Исроил зарбаларини очиқ қўллаб-қувватлаган. Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил октябридан бошлаб ҳарбий ҳаракатлар натижасида 70 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, тахминан 170 минг нафари жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар орасида БМТнинг Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги ходимлари, шифокорлар ва журналистлар ҳам бор.