Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Польшанинг шарқий чегарасига 40 минг аскар жойлаштирилади

Польшанинг шарқий чегарасига 40 минг аскар жойлаштирилади

Польша мудофаа вазири ўринбосари Сезари Томчик маълум қилишича, Россия ва Беларусь томонидан ўтказилаётган «Запад-2025» қўшма ҳарбий машғулотларига жавобан мамлакатнинг шарқий чегарасига 40 мингга яқин аскар жойлаштирилади.

Томчик Polsat News’га берган интервьюсида Польша узоқ вақтдан бери ушбу машғулотларга тайёргарлик кўраётганини таъкидлади. Унга кўра, Польша армияси илгари 30 мингдан ортиқ аскар иштирокида машқлар ўтказган.

«Запад-2025’га адекват жавоб бериш учун Польша ва НАТО қўшинлари зарур. Украинадаги уруш ҳам айнан шу ерда бошланганини унутмаслигимиз керак. Шунинг учун биз армиямизни сафарбар этяпмиз. Яқин кунларда чегарада 40 мингга яқин аскаримиз бўлади», — деди Томчик.

Унинг сўзларига кўра, яқинда Польша ҳаво ҳудудининг Россия учувчисиз учоқлари томонидан бузилиши ҳам бевосита «Запад-2025» машқларига боғлиқ.

Польша, шунингдек, Россия ва Беларусь ҳарбий машғулотлари муносабати билан ярим тундан бошлаб иккинчи хабарга қадар Беларусь билан чегарани, жумладан, темир йўл ўтиш жойларини ёпишини эълон қилди.

Киритилди: 15:01 12.09.2025. Ўқилди: 1405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!