Бу ҳақда Полша армияси бош штаби бошлиғи генерал Вeслав Кукула маълум қилди, дея ёзмоқда Rzeczpospolita нашри.
"Душман урушга тайёргарлик кўришни бошлади. Улар Полшада ўзларига керакли вазиятни яратмоқда. Бундан мақсад ҳукумат, Қуролли кучлар ва полиция каби муҳим институтларга нисбатан жамоатчилик ишончини йўқотиш ва Полша ҳудудига потенциал тажовуз учун қулай шароитлар яратишдир", — деди Кукула.