Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Польшада вафот этган икки нафар ҳамюртимиз жасадлари Ватанга олиб келинди

Польшада вафот этган икки нафар ҳамюртимиз жасадлари Ватанга олиб келинди

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари жорий йил август ва сентябрь ойларида Польшада вафот этган икки нафар ҳамюртимизнинг жасадларини ватанга қайтариш учун зарур чораларни кўрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

24 август куни Ольштин шаҳрида баландликдан йиқилиб, оғир бош мия жароҳати олиб вафот этган Ж.Х.нинг жасади 5 сентябрь куни ватанига олиб келинган.

5 сентябрь куни Шецин шаҳрида вафот этган Т.Э.нинг жасади 20 сентябрь куни Тошкентга олиб келинган. Расмий маълумотларга кўра, ўлимга қоқшол сабаб бўлган.

Шунингдек ўқинг

1Россиядаги ватандошларнинг юртимизга қайтишига кўмаклашилди›

2Новосибирскда ватандошларга меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тушунтириш берилди›

3Ленинград вилоятида Ўзбекистон фуқаролари учун меҳнат имкониятлари кенгаймоқда›

4Новосибирскда меҳнат қилаётган ватандошлар билан суҳбат ўтказилди›

5Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртимизнинг ватанига қайтишига кўмаклашилди›

Ҳар икки ҳолатда ҳам жасадларни Польшадан Ўзбекистонга олиб келиш бўйича барча харажатлар Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланди.

Элчихона Польша органлари билан биргаликда вафот этганларнинг жасадларини ватанга қайтариш жараёнини мувофиқлаштирди. Бундай саъй-ҳаракатлар вафот этганларнинг яқинларига қийин даврда қўшимча ёрдамдир.

Киритилди: 17:17 24.09.2026. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!