Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фарғонада машинасининг газ баллони портлаган ҳайдовчи 3 йилга қамалди

Фарғонада машинасининг газ баллони портлаган ҳайдовчи 3 йилга қамалди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида Lacetti газ баллони портлашидан бир киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан суд иши якунланди.

Воқеа 2024 йил 27 июнь куни соат 11:40 ларда юз берган. “Марказ” МФЙ ҳудудидаги деҳқон бозори олдида турган Lacetti автомашинаси метан газ баллони портлаб кетган.

Портлаш вақтида автомобиль ичида ҳеч ким бўлмаган, бирламчи маълумотга кўра, портлаш натижасида автомобиль атрофидаги шахслар турли даражада тан жароҳати олган. Портлаш натижасида келиб чиққан ёнғин зудлик билан бартараф этилган.

Lacetti эгаси автомашинасини деҳқон бозори ҳудудига тўхтатиб, ўзи савдо қилиш учун бозорга кириб кетган бўлган.

Портлаш оқибатида шу атрофда бўлган фуқаро А.А. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан очилган жиноят иши Риштон туман судида кўриб чиқилди. Ҳайдовчи Жиноят кодексининг 266-моддаси билан айбли деб топилди ва 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолатда 3 йилга озодликдан ҳам маҳрум қилинди.

Бундан ташқари, ҳайдовчидан жабрланувчилар фойдасига 26 млн сўм моддий, 58 млн сўм маънавий зарарлар ундириш белгиланди.

Киритилди: 10:27 04.05.2025. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!