Сўнгги сўровномаларга кўра, асосий кураш Варшава мэри Рафал Тшасковский ва Карол Навроцкий ўртасида кечиши кутилмоқда.
Тшасковский мамлакат бош вазири Дональд Туск бошчилигидаги “Фуқаролик коалицияси” томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Навроцкий эса амалдаги президент Анджей Дудага тегишли бўлган консерватив “Ҳуқуқ ва адолат” (PiS) партиясининг қўлловига эга.
2024 йил феврал ойида Навроцкий Россия томонидан Полша ҳудудидаги Совет армияси ёдгорликларини бузишда иштирок этгани учун қидирувдаги шахслар рўйхатига киритилган эди.
Тахминларга кўра, улардан ҳеч бири сайловнинг биринчи турида ғалаба қозона олмайди ва овоз беришнинг иккинчи тури ўтказилади.