"Польша Европа Иттифоқига раислигининг очилиш маросимида Венгрия элчиси Иштван Ийдярто иштирок этишини номақбул деб топди", дея хабар беради Onet нашри.
Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Венгрия элчихонасига нота юборган, унда Иштван Ийдяртонинг маросимда иштироки “мўлжалланмагани” таъкидланган.
Қайд этилишича, ушбу қарор Венгриянинг Польша собиқ адлия вазири ўринбосари Марцин Романовскийга бошпана бергани сабабли қабул қилинган. Романовский Польшада коррупция бўйича жиноий ишда айбланмоқда.