Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Польша ТИВ: "Ғарб Украина узра Россия ракеталарини уриб тушириш масаласини кўриб чиқиши керак"

Польша ТИВ: "Ғарб Украина узра Россия ракеталарини уриб тушириш масаласини кўриб чиқиши керак"

Ғарб Украина ҳаво ҳудудида Россиянинг дронлари ва ракеталарини уриб тушириш ҳақида ўйлаши керак.

Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Tagesschau билан суҳбатда айтиб ўтди.

Қайд этилишича, дипломатик департамент раҳбари бу ҳақда Россия дронларининг Польша ҳаво ҳудудига бостириб кириши муҳокамаси фонида айтган.

"Шахсан мендан сўрасангиз: бу ҳақда ўйлаб кўришимиз керак. Техник жиҳатдан биз НАТО ва ЕИ сифатида буни амалга оширишга қодир бўлардик, аммо бу Польша ўз-ўзидан қабул қила олмайдиган қарор, фақат иттифоқдошлари билан биргаликда", - дея Сикорски сўзларини келтиради нашр. У, шунингдек, Болтиқ денгизидаги Россия соя флотига қарши мувофиқлаштирилган ёндашувни яратишни таклиф қилди.

Унинг қўшимча қилишича, агар Россиянинг ушбу кемаларидан камида биттаси Болтиқ денгизида чўкиб кеца, бу “мисли кўрилмаган даражада экологик ҳалокат” бўлади.

Киритилди: 10:15 15.09.2025. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!